“Ўзпромстройбанк” йил бошидан бери ялпи капитали миқдорини 35,3 млрд сўмга оширди

Дата: 16:55, 03-07-2015.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 июл ҳолатига келиб “Ўзпромстройбанк” акционерлик-тижорат банкининг умумий капитали 762,9 млрд сўмни ташкил қилиб, жорий йил бошидагига нисбатан 35,3 млрд сўмга кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, банк активлари ҳажми 8,2 трлн сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 трлн сўмга ўсди, кредит киритмалари миқдори эса 6,5 тлрн сўмга кўпайди (+365,5 млрд сўм ёки 2015 йил бошига нисбатан 18%). Барча кредитлар иқтисодиёт реал тармоғига берилгани таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзпромстройбанк” АТБ мамлакатнинг энг йирик банкларидан бири бўлиб, унинг таркибига 42 мини-банк, 54 омонат кассалари, 44 махсус кассалар, 151 тўлов қабул қилиш пунктлари, 91 халқаро пул ўтказиш пунктлари ва 52 валюта алмаштириш пунктлари киради.

2014 якунлари бўйича молия муассасасининг ялпи капитали 727,6 млрд сўм (+69%), акционер капитали 613,9 млрд сўмни (+93%) ташкил қилди.

$1 = 2555,6 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: