“ЎзРТХБ” АЖ янги таркиби тасдиқланди

Дата: 15:43, 02-07-2015.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – “ЎзРТХБ” АЖ янги таркиби тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу қарор акционерларнинг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинган.

Компания матбуот хизмати маълумотларига кўра, Ўзбекистон президентининг акционерлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарувни жорий этишга бағишланган қарорига мувофиқ, юқоридаги ўзгартишдан кўзланган асосий мақсад, бўлинмалар фаолиятини оптималлаштириш ҳисобига компания бошқаруви самарадорлигини оширишдан иборат.

“ЎзРТХБ” АЖ ташкилий таркибига киритилган ўзгартишлар янги йўналишларнинг ўзлаштирилиши, биржа фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларнинг кенг жорий этиш, молиявий аҳволни яхшилаш, кадрлар сиёсати самарадорлигини ошириш ва тадбиркорлик субъектларини электрон савдоларга кенг жалб қилишга кўмаклашади”, – дейилади матбуот хизмати хабарида.

Янги ташкилий таркиб 2015 йил 1 августдан кучга киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: