“Ўзсанаотқурилишбанк”нинг кўчма кассалари 3,4 млрд сўм тўловларни қабул қилди

Дата: 09:57, 21-10-2015.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойида “Ўзсанаотқурилишбанк” акционерлик-тижорат банкининг (АТБ) кўчма кассалари аҳолидан коммунал хизматлар учун 3,4 млрд сўм миқдорида тўловлар қабул қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкдан маълум қилишларича, Ўзбекистон бўйлаб банкнинг 44 та “Сайёр кассалари” фаолият юритмоқда.

Аҳолининг коммунал хизматларга қарздорлигини камайтириш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” ўзининг 49 жамғарма кассалари ва 155 тўловларни қабул қилиш шаҳобчалари орқали барча турдаги коммунал ва бошқа турдаги тўловларни пластик карточка орқали ва нақд пул кўринишида қабул қилиб келмоқда.

Тўловларни бевосита жойларда амалга ошириш мижозлар учун банкка ташриф буюрмасдан ўз вақтини тежаш каби имкониятлар яратади.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ республиканинг энг йирик молия-кредит муассасаларидан биридир. Банкнинг корпоратив ва хусусий мижозлари сони миллиондан ошиқ. Муассаса ўз мижозларига 50 ошиқ турдаги анъанавий банк хизматлари кўрсатади.

Бугунда банк тизимида 42 мини-банк, 54 омонат кассаси, 44 махсус кассалар, 151 тўловлар қабул қилиш пункти, 91 халқаро пул ўтказмалари пункти ва 52 валюта алмаштириш пунктлари фаолият юритмоқда.

Банкнинг низом капитали ҳозирда 622,5 млрд сўмга тенг. 2015 йилнинг 1 июлига келиб банк активлари 8,191 трлн сўмни ташкил қилди. (+1 трлн сўм).

$1=2663,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: