“Ўзсаноатқурилишбанк” аҳоли билан ишлаш бўйича 44 бўлим очди

Дата: 13:31, 31-03-2017.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – “Ўзсаноатқурилишбанк” акционерлик-тижорат банки ўзининг барча филиалларида аҳоли билан ишлаш бўйича 44 бўлим очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шунингдек, банк томонидан 170 нафар малакали ходимлар ишга олинган бўлиб, улар шаҳарлар ва вилоятлар аҳолиси уйларига ташриф буюриб, ўз ичини очиш учун кредит олиш шартлари билан батафсил таништирмоқда.

Булар ҳақида банк вакиллари матбуот анжумани доирасида сўзлаб бердилар.

Хусусан, банк томонидан маҳаллаларда тарғибот стендлари ташкил етилиб, реклама роликлари намойиш қилинмоқда ва маслаҳат марказлари очилмоқда.

Бундан ташқари “Ўзсаноатқурилишбанк” ходимлари шу кунгача 440 мингта хонадонга бирма-бир кириб, уларни имкониятларини ўрганилди ва 362 та махаллаларнинг ҳар бирида семинарлар ўтказилди. Ушбу уйлар аҳолисига имтиёзли шартларда бериладиган кредитлар бйича таклиф хатлари йўлланди.

Банкнинг янги бўлимларида 613 фаолият юритмоқда, уларга республика бўйича 501 минг хонадон бириктирилган.

Қилинган ишлар натижасида 3727 та хонадон тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдириб, 15334 та хонадонга 105 млрд сўм имтиёзли микрокредитлар ажратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: