“Ўзсаноатқурилишбанк” депозит маблағларининг ҳар 10 сўмидан 8 сўми “талаб қилиб олингунга қадар” шартларида жойлаштирилган

Дата: 15:52, 27-11-2015.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзсаноатқурилишбанк” депозит маблағларининг ҳар 10 сўмидан 8 сўми “талаб қилиб олингунга қадар” шартларида жойлаштирилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Банк омонат маблағларининг асосини мижозлар маблағлари ташкил қилади. Ҳисобот даврида мижозлар депозитлари 1,65% кўпайиб, банк барча мажбуриятларининг 24,47% ташкил қилди. 78,22% депозитлар - “талаб қилиб олингунга қадар” шартларида жойлаштирилган”, - дейилади “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлигининг хабарида.

Унга кўра, 2015 йилнинг 9 ойи якуни бўйича “Ўзсаноатқурилишбанк” акционерлик тижорат банкига “Барқарор” прогнози билан uzA+ кредит рейтинги тасдиқланган.

Агентлик хабарига кўра, ҳисобот даврида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ кўрсаткичлари барқарор кўпайган. Банк активлари 8,1 трлн сўмга етиб, 2014 йилдагига нитсбатан 9,84% ошган. Жумладан, банкнинг брутто кредит портфели 6,7 трлн сўмни (+13,10%) ёки банк ялпи активларининг 82,57% ташкил қилган.

Банкнинг ликвид ўрни етарли даражада деб баҳоланмоқда. Шу билан бирга, ликвид активлар 867,9 млрд сўмни ташкил қилди ва 17,8% пасайди. Жорий актив ва мажбуриятлар ҳам 11,48% ва 16,34% пасайди. Жорий ликвидлик коэффициенти 9 ой якунлари бўйича 73,71%дан 77,99% кўпайди.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзсаноатқурилишбанк”АТБ республиканинг энг йирик банкларидан биридир. 2015 йилнинг 1 апрелига келиб банкнинг 44 филиалларида 40 мингдан ошиқ хўжалик субъектлари ва 960 мингдан зиёд жисмоний шахсларга хизмат кўрсатилмоқда.

Бугунда банк тизимида 42 мини-банк, 54 омонат кассаси, 44 махсус кассалар, 151 тўловлар қабул қилиш пункти, 91 халқаро пул ўтказмалари пункти ва 52 валюта алмаштириш пунктлари фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: