“Ўзсаноатқурилишбанк” дивидендлар тўлашга 518,6 млн сўм атрофида ажратади

Дата: 17:47, 25-09-2014.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – “Ўзбек саноат-қурилиш банки”нинг Кузатув кенгаши икки облагациялар эмиссияси бўйича 518,6 млн сўм атрофида дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Молия муассасасининг 1-эмиссия бўйича оддий исми кўрсатилган облагациялар эгалари ҳар бир қимматли қоғозга деярли 5,5 минг сўмдан (номиналига 5,5%) дивиденд оладилар. Қимматли қоғозлар миқдори 40 минг дона.

2-эмиссия облагациялари бўйича деярли 5 минг сўмлик даромад тўлаб берилади (номиналига 5%). Облигациялар сони – 60 минг дона.

“Ўзсаноатқурилишбанк” хабарига кўра, қимматли қоғозлар бўйича даромадлар тўлаб бериш жорий йилнинг 1 октябрига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Ўзбекистоннинг етакчи банкларидан бири ҳисобланади. Банк тизимига 44 филиал, 50 мини-банк, 58 омонат кассаси киради. Шунингдек, банк қошида 146 тўловлар қабул қилиш пунктлари, 96 халқаро пул ўтказишлари пунктлари ҳам фаолият юритади.

$1 = 2363,47 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: