“Ўзсаноатқурилишбанк” фоизлари аванс шаклида бериладиган омонатни жорий этди

Дата: 17:15, 31-05-2016.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – “Ўзсаноатқурилишбанк” акционерлик тижорат банки “Соғлом она ва бола” йили муносабати билан “Она ва бола” омонатини жорий этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкдан маълум қилишларича, ушбу омонатнинг ўзига хослиги унинг бўйича фоизларнинг аванс шаклида ҳар ойда берилишидир. Омонат муддати 4 ой. Омонатнинг энг кам миқдори чекланмаган.

Маълумот ўрнида, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бугунги кунда мижозларга миллий ва хорижий валютадаги 20 турдаги омонатларни таклиф этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: