“Ўзсаноатқурилишбанк” кичик бизнес субъектларини молиялаштириш ва аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун 753 млрд сўм ажратди

Дата: 17:57, 20-06-2017.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – 5 ойда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ кичик бизнес субъектларини молиялаштириш ва аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун 753 млрд сўм ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк кредитлари ҳисобига иқтисодиёт тармоқларида 29861 иш ўрни яратилди. Ушбу маълумотлар банкнинг матбуот анжуманида очиқланди.

Шу жумладан, банк томонидан 12871 кичик бизнес вакилларига ажратилган жами 578 млрд сўм миқдоридаги кредитлар ажратилди. Булар хусусий тадбиркорларга микрокредитлар ажратишга 60 млрд сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга 56 млрд сўм, аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 44 млрд сўм, касб-ҳунар коллеж битирувчилари тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга 12 млрд сўм, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга 8,6 млрд сўмлик кредитлардир.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ходимлари томонидан 469 минг хонадон айланиб чиқилиб, мавжуд аҳвол ўрганилди, 362 махаллаларда семинарлар ўтказилди.

Натижада 24283 оила учун 175 млрд сўмлик имтиёзли микрокредитлар ажратилиб, 27868 иш жойи яратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: