“Ўзсаноатқурилишбанк” кичик бизнeсга қиймати 1,122 трлн сўмлик кредитлар ажратди

Дата: 15:48, 26-01-2017.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда “Ўзсаноатқурилишбанк” кичик бизнeсга қиймати 1,122 трлн сўмлик кредитлар ажратди, бу эса 2015 йилдагига нисбатан 1,3 баробарга кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, ўтган йилда 3,86 минг кичик бизнeс субъектлари кредитлар олишган.

Айни пайтда 2952 тадбиркорларга қиймати 112 млрд сўмлик микрокредитлар берилган, бу эса ўтган йилнинг муқобил даврига нисбатан 31% кўпдир. Ажратилган кредитлар ҳисобига 9850та янги иш ўринлари яратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: