“Ўзсаноатқурилишбанк” кичик бизнесни кредитлашни 25% кўпайтирди

Дата: 13:13, 10-07-2015.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмида “Ўзсаноатқурилишбанк” акционерлик тижорат банки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга 434,6 млрд сўм йўналтирди. Бу, 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда 25% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкдан маълум қилишларича, жорий йилда ушбу мақсадлар учун 844 млрд сўм ажратиш режалаштирилган. Шу жумладан, 59,6 млрд сўм кредитлар “2015 йилда фаолият юритмаётган ва камқувватли корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш ва бўш ётган ва қурилиши тугалланмаган объектлар асосида янги иш жойлари яратиш баробарида янги ишлаб чиқаришларни яратиш дастури” лойиҳаси бўйича 123 кредит ажратилади.

Банк кредитларидан фойдаланган корхоналар орасида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Сурхон комбинат” МЧЖ (Сурхандарё вилояти, Қумқўрғон тумани) ҳам бор.

Кредит ҳисобига бу ерда темирбетон конструкция ва бошқа қурилиш материаллар ишлаб чиқариш тикланди. Жами корхона банкдан 1,6 млрд сўм кредит олиб, айланма маблағларни тиклаш ва янги ускуналар сотиб олишга йўналтирди. Натижада, корхона қуввати 2 бараварга ошиб, ходимлар сони 100 кишига етди.

1 июл ҳолатига келиб “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг умумий кредит киритмалари 6,516 трлн сўмни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 365,5 млрд сўм ёки 18% кўпайди. Банк активлари 8,191 трлн сўмдан ошди (+1 трлн сўм). Ялпи капитали 762,9 млрд сўмга етди (йил бошига нисбатан +35,3 млрд сўм). Муассасанинг низом капитали ҳозирда 622,5 млрд сўмни ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: