“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг умумий капитали 18% ўсди

Дата: 15:57, 08-07-2016.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – 2016 йил биринчи ярим якунлари бўйича “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг умумий капитали 897,3 млрд сўмни ташкил қилди, бу эса ўтган йилнинг муқобил давридагидан 18% ортиқдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Айнан ушбу даврда банкинг низом капитали 697,9 млрд сўмни ташкил қилиб, 12% кўпайди. 1 июл ҳолатига банк томонидан иқтисодиётнинг реал секторига ажратилган кредитлар портфели 7,7 трлн сўмни ташкил қилди”, - дейилади банк матбуот хизмати хабарида.

Тузилмавий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва кичик бизнес ва иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб қувватлашга доир ҳукумат қарорлари ижросидаги “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг фаол иштироки республика иқтисодиёти ўсиш суръатларини ва макроиқтисодиёт барқарорлигини, иқтисодиётнинг асосий тармоқларининг барқарор фаолияти ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминламоқда

Бугунда банк бутун мамлакат бўйлаб 44 филиал ва Москвада битта ваколатхонага эга. Банкнинг асосий акциядорлари Молия вазирлиги, Тикланиш ва тарққиёт жамғармаси, шунингдек, иқтисодиёт асос тармоқлари корхоналаридир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: