“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг ялпи капитали 831 млрд сўмдан ошди

Дата: 12:28, 07-10-2015.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг ялпи капитали 104 млрд сўмга ўсиб, 831 млрд сўмдан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Айни пайтда банкнинг низом капитали 670,2 млрд сўмни ташкил қилади, умумий активлар миқдори эса 8,3 млрд сўмга етди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 737,3 млрд сўмга ошиқ”, - деб таъкидлашди банк матбуот хизматида.

Шунингдек, банкда кредит қўйилмалари ҳажми ҳам сезиларли даражада ортгани, мазкур кредит қўйилмаларининг асосий қисми корхоналарни замонавийлаштириш, теҳник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда молиявий соғломлаштиришга йўналтирилгани ҳам таъкидлашмоқда.

Хусусан, 2015 йил 1 октябр ҳолатига кўра банк кредит қўйилмалари 6 729,6 млрд сўмни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 578,4 млрд сўмга ўсган. Деярли барча кредит қўйилмалари иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган.

$1 = 2635,08 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: