“Ўзсаноатқурилишбанк” онлайн хизматларни кўпайтирмоқда
Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилда “Ўзсаноатқурилишбанк” акционерлик тижорат банки “Персонал кабинет” номли янги интерактив хизматни жорий қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банкдан хабар қилишларича, ушбу хизмат доирасида банк мижози бўлган жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳисобларини масофадан туриб бошқариш, қолдиқларни текшириш, олинган кредитлар бўйича фоизларни кўриш, шунингдек, омонатлар ва чиқарилган фоизлар бўйича маълумотларни олиш имконияти кўрсатилмоқда.
Шу билан бирга мижозларга VISA, DUET ва on-line пластик карточкалари бўйича кунлик харажатлари ва қолдиқларни кўриш имконияти ҳам берилган.
2014 йилнинг ноябрида ушбу хизмат кредит ва депозит калькулятори билан тўлдирилди, унинг ёрдамида кредит тўловлари ва маълум муддат бўйича омонатларнинг даромадларини ҳисоблаш мумкин.
Эслатиб ўтамизки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ республикадаги энг қадим банклардан. Бугунда унинг таркибига 44 филиал, 50 мини-банк, 58 омонат кассаси киради. Шунингбек, банк қошида 146 тўловлар қабул қилиш, 96 халқаро пул ўтказишлари пункти мавжуд.
Жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, банкнинг ўз капитали ўтган йилдагига қараганда 15,24% кўпайиб, 459,6 млрд сўмга, банк активлари 7,04 трлн сўмга етди (+28,55%).