“Ўзсаноатқурилишбанк” пластик карталар орқали 1 трлн сўм тўловлар ўтказди

Дата: 17:54, 14-07-2015.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 6 ойида “Ўзсаноатқурилишбанк” акционерлик тижорат банки (АТБ) томонидан пластик карталар орқали 1 трлн сўм тўловлар ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкдан хабар қилишларича, 1 июлга келиб банк томонидан чиқарилган пластик карточкалар сони 954700 донани ташкил этган.

Ўз навбатида, банк терминаллари сони ҳам ошмоқда. Хусусан, улар сони 8159тага етган бўлиб, булардан 7300таси чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш шохобчаларидаги терминаллардир.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда аҳолига хизмат кўрсатиш учун савдо шаҳобчаларида 3,5 мингта терминаллар мавжуд эди.

“Ўзсаноатқурилишбанк”АТБ республиканинг энг йирик банкларидан биридир. 1 июл ҳолатига банкнинг низом капитали 622,5 млрд сўмга тенг бўлиб, активлари 8,191 трлн сўмдан (+1 трлн сўм) ошди.

1 апрел ҳолатига келиб, банкнинг 44 филиалларида 40 мингдан ошиқ хўжалик субъектлари ва 960 мингдан зиёд жисмоний шахсларга хизмат кўрсатилмоқда.

Бугунда банк таркибида 42 мини-банк, 54 омонат кассаси, 44 махсус кассалар, 151 тўловлар қабул қилиш пункти, 91 халқаро пул ўтказмалари пункти ва 52 валюта алмаштириш пунктлари фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: