“Ўзсаноатқурилишбанк” раҳбари Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари бўлди
Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг раҳбари Саидкамол Ходжаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МБ расмий сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.
У янги лавозимда 2010 йилдан бери ишлаб келган Улуғбек Мустафоевнинг ўрнига келди.
37 ёшли Саидкамол Ходжаев 2014 йил декабрдан “Ўзсаноатқурилишбанк” бошқаруви раиси бўлиб ишлаётган эди. У банк тизимидаги фаолиятини 1997 йил мартида оддий ходим сифатида бошлаган.
С. Ходжаев Тошкент молия институтини (2003 год) “банк иши” мутахассислиги бўйича тугатган. 2007 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугаллаган.