“Ўзсаноатқурилишбанк” ҳудудларни ривожлантиришга 412 млрд. сўм кредитлар ажратди
Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳудудларни ривожлантиришга 412 млрд. сўм кредитлар ажратди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир маълумотлар “Ўзбек саноат-қурилиш банки” акционерлик тижорат банки сайтида мавжуд.
2014 йилда банкнинг молиявий кўмагида ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожига қаратилган қиймати 892 млрд. сўмлик 653 лойиҳа амалга оширилди. Шу жумладан, қиймати 412 млрд. сўмлик 297 лойиҳа ҳудудларда саноат ва қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришни кўзда тутади.
Натижада ҳудудларда 11,441 янги иш ўринлари яратилди.