“Ўзсаноатқурилишбанк” ҳудудларни ривожлантиришга 82,6 млрд сўм ажратди
Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойида “Ўзсаноатқурилишбанк” акционерлик-тижорат банки ҳудудларни ривожлантириш дастури бўйича 203 лойиҳага 82,6 млрд сўм ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банкдан маълум қилишларича, шу жумладан, соаноат соҳасига 63 млрд сўм, сервис хизматлари кўрсатишга 15,3 млрд сўм, қишлоқ хўжалигига 4,2 млрд сўм ажратилган.
Маълумки “Ўзсаноатқурилишбанк” Ўзбекистон Республикасининг энг йирик банки бўлиб, унинг тарихи иқтисод ривожи билан чамбарчас боғланган. Банкнинг низом капитали 148,5 млрд сўмга тенг. Унинг активлари 3 трлн 531 млрд 144 млн сўмдан ошиқ.


