“Ўзсаноатқурилишбанк” валюта дилинги операцияларини тақдим этди
Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ валюта дилинги операцияларини тақдим этди, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ташқи бозор фаолиятини олиб бориш билан боғлиқ операцияларни амалга ошириб келмоқда. Банк Ўрта Осиёда биринчилардан бўлиб Европа ва АҚШнинг биринчи даражали банклари фойдаланадиган Thomson Reuters EIKON ахборот-аналитик тизимидан фойдаланмоқда”, - дейилади банк сайтида жойлаштирилган маълумотда.
Маълумотда айтилишича, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ дилинг операциялари соҳасида ўз мижозлари ва ҳамкор-банкларга контрагент-банклар ва мижозларнинг хорижий валютадаги пул маблағларини банклараро пул бозори ставкасида омонатларни жойлаштириш (Money Market), асосий хорижий валюталарда (USD, EUR, JPY, GBP, RUB) конвертация амалиётларини амалга ошириш ва яна ФОРWАРД тизими бўйича конвертация амалиётларини амалга ошириш, шунингдек, бозордаги жорий ғоя ва конюктуралар тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилиш, банк мижозларига валюта котировкаларидаги ўзгариш прогнозлари тўғрисидаги реал вақт русмда маълумотларни етказиш каби хизматларни таклиф этади.
Валюта дилинги – жаҳон бозорида валюта маблағларини валюталар курсидан вақт оралиғида фойда олиш мақсадларида сотиш ва/ёки сотиб олишга қаратилган операциялардир.
Эслатиб ўтамизки, “Ўзсаноатқурилишбанк”АТБ республиканинг энг йирик банкларидан биридир. 1 июл ҳолатига банкнинг низом капитали 622,5 млрд сўмга тенг бўлиб, активлари 8,191 трлн сўмдан (+1 трлн сўм) ошди. 1 апрел ҳолатига келиб, банкнинг 44 филиалларида 40 мингдан ошиқ хўжалик субъектлари ва 960 мингдан зиёд жисмоний шахсларга хизмат кўрсатилмоқда. Бугунда банк тизимида 42 мини-банк, 54 омонат кассаси, 44 махсус кассалар, 151 тўловлар қабул қилиш пункти, 91 халқаро пул ўтказмалари пункти ва 52 валюта алмаштириш пунктлари фаолият юритмоқда.
Ҳозирда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ низом капитали 622,5 млрд сўмга тенг. 1 июлга келиб банк активлари миқдори 8,191 трлн сўмдан ошди (+1 трлн сўм).


