“Ўзсаноатқурилишбанк” ялпи капиталини деярли бешдан бирга кўпайтирди

Дата: 17:01, 04-05-2016.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Биринчи чорак якунлари бўйича “Ўзсаноатқурилишбанк” ялпи капиталини деярли 19% кўпайтириб, уни 902 млрд сўмга етказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Банкнинг низом капитали 13% ўсди ва 697,9 млрд сўмдан ошди. Иқтисодиётнинг реал тармоғига киритган кредит маблағлари 7,6 трлн сўмни ташкил этди, шу жумладан, хорижий валютадаги кредитлар 5,9 трлн сўмга тенглашди”, - деб таъкидлашди банкда.

Жалб қилинган омонатлар ҳажми 2,24 трлн сўмни, банк активлари 9,13 трлн сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзсаноатқурилишбанк” мамлакатдаги энг кўҳна молия муассасаларидан биридир. Унинг йирик акционерлари орасида Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тарққиёт жамғармаси бор. Банк тармоғи бутун республика бўйлаб жойлашган 44 филиалдан иборат.

$1=2904,68 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: