“Ўзсаноатқурилишбанк” ёш оилаларга 33,3 млрд сўм кредитлар ажратди
Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойида “Ўзсаноатқурилишбанк” акционерлик тижорат банки ёш оилаларга 33,3 млрд сўм кредитлар ажратди, бу 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 5,3 млрд сўм кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банк маълумотларига кўра, хусусан, 15 млрд сўмлик ипотека кредитлари, 7,3 млрд сўмлик истеъмол ва 11 млрд сўмлик микрокредитлар берилган.
Шундай қилиб, 178 ёш оила уй билан, 1,294 оилалар мебель ва маиший техника билан таъминланди, 720 оила эса ўз бизнесини очди.
Эслатиб ўтамизки, ҳозирда “Ўзсаноатқурилишбанк” таркибига 44 филиал, 50 мини-банк, 58 омонат кассалари киради. Шунингдек, банк қошида 146 тўлов пунктлари ҳамда 96 халқаро пул ўтказиш пунктлари ишлаб турибди.
2014 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, банкнинг ўз капитали 459,6 млрд сўмни ташкил қилди.


