“Ўзстандарт” янги онлайн хизматни таклиф қилди

Дата: 22:53, 03-09-2014.

Тошкент. 3 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг сентябридан бошлаб “Ўзстандарт” Агентлиги штрих кодларнинг оригинал-макетларини тайёрлаш учун буюртмаларни онлайн режимда ола бошлади. Қабул Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширилмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Агентлик маълумотларига кўра, аризалар бошлаб “Ўзстандарт” Агентлигининг Штрих-кодлар маркази томонидан кўриб чиқилади. Янги хизматдан Кўнгилли нотижорат ташкилотига (GS1 Uzbekistan Ассоциацияси) аъзолик гувоҳномаси бўлган барча юридик шахслар фойдаланишлари мумкин.

Ушбу хизмат тури товар ишлаб чиқарувчиларга Рақамли тўпламларга (CD-R) ёзилган автоматик идентификация ва штрих-кодлаш стандартлари талаблари бўйича штрих-кодларнинг оригинал-макетларини тайёрлаб беради.

Портал орқали штрих кодларнинг оригинал-макетларни тайёрлашга ариза бериш имконияти маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга штрих-кодларнинг оригинал-макетларини электрон шаклда маҳсулотлар қадоғида акс эттириш учун зарур бўлган штрих-кодларни оператив тарзда олишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: