“Ўзтрансгаз” 70,6 км газ қувурлари таъмирини якунлади

Дата: 11:53, 25-09-2015.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – “Ўзтрансгаз” акционерлик компанияси қиш олдидан 70,6 км газ қувурларини капитал таъмир қилишни якунлади, 105,5 км газ коммуникацияларини реконструкция қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“7,7 км газмагистралларида босим остида зичликка чидам синовлари ўтказилиб, кучли ҳаво оқими остида пуркаш амалга оширилди. Ўтган йилда 20 газ зичлаш пунктлари (ГЗП) очилиб, аҳолига 527 мингдан ошиқ газ баллонлари етказилди”, – деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.

Бугунги кунга келиб 942 мингдан ошиқ хонадонларга суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Уларда 45 газ зичлаш пунктлари, 209 газ баллонларини тарқатиш бўйича сервис марказлари, суюлтирилган газ ташувчи 222 вагон ва 58 автоцистерна хизмат кўрсатмоқда. Жорий йилда компания яна 14 ГЗП ишга тушириб, 608 мингдан ошиқ янги газ баллонлари тарқатиш ниятида.

Махсус техника паркини тўлдириш ишлари ҳам кетмоқда. Жорий йилда “ИСУЗУ” маркасидаги 55 махсус автомашиналар ва 31 “МАН” автоцистернаси сотиб олинди. 2015 йил охирига қадар яна 43 автоцистерна ва 63 махсус автомашиналар олиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: