“Ўзтрансгаз” вакиллари қарздорларни инсофга чақирдилар

Дата: 18:27, 15-06-2017.

Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – “Ўзтрансгаз” холдинг компанияси вакиллари – бошқарув раиси Алишер Султонов ва унинг иқтисодиёт бўйича ўринбосари Улуғбек Ашуров Тошкентда 14 июнда Халқаро Пресс-клуб мажлисида қарздорларни инсофга чақирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

UZ24 хабарига кўра, Ашуровнинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрининг ўзида газ тизими бўйича қарздорлик 100 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилади.   

У қарздорлик билан боғлиқ муаммолар ҳудудларда ҳам борлигини айтиб ўтди, лекин аниқ рақамларни келтирмади. “То назоратчи уйга келиб, эшикни тақиллатмагунча, аҳоли ўз ихтиёри билан газ учун тўловни амалга оширмаяпти”, - деб таъкидлади Ашуров.

У назоратчилар куни уйларга чиқаётгани, тўловлар даражаси яхшилашганини қўшимча қилди. Ашуров Мажбурий ижро бўлими ҳам қарздорлар билан курашда ёрдам беришини айтиб ўтди.

“Ўзбекнефтегаз” раиси Алишер Султонов аҳолининг катта қарздорлигини изоҳлар экан, тўлов интизомини яхшилаш зарурлигини таъкидлади.

“Келинглар, мобиль телефонлар энди чиққан даврларни эсга оламиз. Биз барчамиз “Уздунробита”га бориб, навбатда туриб, тўловни амалга оширардик, чунки телефонда гаплашишни хоҳлардик. Хўш, нега газдан фойдаланамизу, йиллар давомида унинг ҳақини тўламаслик мумкин деб ҳисоблаймиз. Тушунинглар, газ — бу жуда катта маблағ ва меҳнат эвазига олинадиган ресурс. Нима учун газ ҳақини тўламасликни нормал ҳолат деб ўйлаймиз?”, - деди Султонов.  

“Ҳеч биримиз бозордан нонни пулини тўламасдан олиб кетмаймиз, чунки бу ўғрилик ҳисобланади. Газ-чи? Уч қаватли данғиллама ҳовли қуришга, уни кондиционерлар ва қуввати кучли печлар билан тўлдиришга пул етади, лекин газ ва электроэнергияга тўлашга етмайди. Ҳар ким муроса йўлини қилишни ўйлайди. Бу ҳақда нафақат биз, балки бутун халқ ўйлаши керак”, - қўшимча қилди “Ўзбекнефтегаз” раҳбари. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: