1,5 млндан ортиқ ўзбекистонликлар фашизмга қарши урушганлар – Россия элчиси

Дата: 17:08, 12-05-2014.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Иккинчи жаҳон урушининг 69 йиллиги муносабати билан нутқ сўзлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Урушнинг деярли барча босқичларида ўзбекистонликлар иштирок этганлар. Бу ерда тузилган ҳарбий бўлинмалар жангларда жасурлик намуналарини кўрсатганлар. Рақамларга мурожаат қилсак. Уруш олдидан Ўзбекистонда истиқомат қилган 6,5 млн аҳолининг 1,5 млни фронтга кетган. 420 минг киши уйига қайтмади, 640 минг ўзбекистонлик эса яраланди. Тошкентда Санкт-Питербургдаги Волгоград мемориал қабристонида 7 минг ўзбекистонлик қўйилган Пискарёв қабристонидан келтирилган капсула кўмилган. Улар Ленинградни ҳимоя қилган эдилар”, - деб таъкидлади В. Тюрденев.
Элчининг сўзларига кўра, урушнинг биринчи кунларидан бошлаб Ўзбекистон мудофаани иқтисодий қуллаб-қувватлашда фаол иштирок этганлигини ҳам унутмаслик зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: