1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда коммунал хизматлар ҳақи ошмайди

Дата: 12:54, 27-03-2015.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ - 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда коммунал хизматлар ҳақи анъанавий равишда олдинги каби ошмайди. Бу маълумотни Газета.uzга пойтахтдаги барча коммунал хизматларда тасдиқлашди.

Айни пайтда, тарифлар қачон ошиши мумкинлиги ҳақидаги саволга коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотларда жавоб бера олмадилар.

Қонунга кўра, коммунал хизматлар тарифлар ўзгариши ҳақида улар жорий этилишидан 15 кун олдин хабар қилишлари зарур. Жорий йилда тарифлар ошиши ҳақида ОАВ орқали маълум қилингани йўқ.

Бундан олдин коммунал хизматлар тарифлари ўтган йилнинг октябрида оширилган эди. Кўп йиллик анъанага кўра, янги тарифлар йилнинг 1 апрели ва 1 октябридан бошлаб жорий этилади, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: