1 апрелдан Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақи 20% ошади
Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – 1 апрелдан Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақи 20% ошади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.
“1 апрелдан Тошкент жамоат транспортида (автобус, метро ва трамвайлар) йўл ҳақи 1 минг сўмдан 1,2 минг сўмгача ошади”, - деб хабар қилди Газета.uz нашрига “Тошшахартрансхизмат” компаниясидаги манба.
Бундан ташқари, UZ24 нашри маълумотларига кўра, маршрут таксиларининг нархлари 1,5 минг сўмдан бошланадиган бўлади.
Компаниядан маълум қилишларича, йўл ҳақининг ошиши ёқилғи мойлаш материаллари, электроэнергия ва эҳтиёт қисмларга харажатларнинг ошиши билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамизки, Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақининг бундан олдинги ошиши 2015 йил 15 июнда кузатилган эди. Ўшанда йўл ҳақи 800 сўмдан 1 минг сўмгача кўтарилган эди.
$1 = 2876,72 сўм