1 апрелдан Тошкентда совуқ сув тарифлари оширилади

Дата: 17:09, 16-03-2016.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 1 апрелидан Тошкентда совуқ сув тарифлари оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Электроэнергия ва бошқа ресурслар нархлари ошиши муносабати билан 2016 йилнинг 1 апрелидан Тошкент ҳокими маъмуриятининг Бош бошқармаси (2016 йил 11 мартдаги) кўрсатмасига мувофиқ Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар жорий этилмоқда”, - дейилади “Сувсоз” ДУК хабарида.

Янги тарифларга мувофиқ, марказлашган иссиқ сув таъминоти ва канализация тизими мавжуд хонадонларда 1 куб метр сув нархи ҳисоблагич билан олдинги 370 сўм ўрнига 390 сўмни,  ҳисоблагичсиз эса киши бошига олдинги 4516,88 сўм ўрнига  4767,81 сўмни ташкил қилади.

Барча қулайликларга эга хусусий уйлар учун эса тариф канализация мавжуд бўлганда 280 сўм (олдин 265 сўм) ва канализациясиз уйлар учун 170 сўмни (олдин 160 сўм) ташкил этади.

Эслатиб ўтамизки, совуқ сув ва бошқа коммунал хизматлар тарифларининг бундан илгариги ошиши 2015 йил октябрда бўлган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: