1 апрелдан Ўзбекистон табиий газ нархини оширади

Дата: 11:29, 23-03-2016.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ - 2015 йилда табиий газнинг нархи 14,3% ўсди, кейинги уч йилда эса ўсиш 1,5 бараварни ташкил қилди, деб хабар беради россия ОАВ.

“Ўзтрансгаз” АЖ хабарига кўра, 1 апрелдан барча аҳоли тоифалари учун табиий газ баҳоси 8,1% оширилади.

Янги тарифларга мувофиқ, аҳоли учун 10 кубометр табиий газ нархи ҳисоблагич бўлган ҳолда 2260 сўмни, ҳисоблагич бўлмаганда 3908,3 сўмни ташкил этади.

Улгуржи харидорлар учун (шу жумладан, иссиқлик корхоналари учун) 1 минг кубометр табиий газнинг баҳоси 226 минг сўмгача оширилади. 

2015 йилда табиий газнинг нархи 14,3% ўсди, кейинги уч йилда эса ўсиш 1,5 бараварни ташкил қилди.

Ўзбекистонда газнинг ички истеъмоли йилига 50 млрд кубометрни ташкил қилади. Мамлакатда 62-65 млрд кубометр газ қазиб олинади.

Россия ОАВ олдин хабар қилганлари каби, Ўзбекистон 1 апрелдан совуқ сув ва иситиш тарифларини 9% оширмоқда.

Хусусан, кейинги ойдан бошлаб аҳоли учун иссиқ сув тарифлари ҳисоблаш қурилмаси бўлган тақдирда кубометрига 3459,9 сўмни (ҳозирда 3174,05 сўм) ва ҳисоблагич бўлмаганда киши бошига ойига 13 511,73 сўмни (12 395,4) ташкил этади.

Марказий иситиш тарифлари квадрат метрига ҳозирги 1073,06 сўмдан 1169,7 сўмгача кўтарилади. 

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилда Тошкентда марказий иситиш тарифлари уч марта, иссиқ ва совуқ сув тарифлари икки марта оширилган эди. Тарифларнинг сўнги бор кўтарилиши (5,2%) ўтган йил 1 октябрда қайд этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: