1 апрелдан Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги акциз маркалари жорий этилади

Дата: 10:34, 16-02-2015.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ - 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги акциз маркалари жорий этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бир вақтнинг ўзида эски русумдаги маркалар муомаладан чиқарилади. Булар ҳукуматнинг 2015 йил 11 февралдаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги русумдаги акциз маркалари жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Юқоридаги чорадан кўзланган мақсад – алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқаришга йўл қўймасликдир.

Қўшимча ҳимоя даражаларига эга бўлган янги маркаларнинг дизайни Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва “Давлат белгиси” Давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланган.

Улгуржи ва чакана савдодаги эски акциз маркалари ўрнатилган барча маҳсулотлар янги русумдаги маркалар ўрнатилган кундан кейин тўққиз ой ўтгач ярқсиз ҳисобланиб, олиб қўйилади.

Ҳукумат солиқ ва божхона хизматларига 2016 йил 1 январдан бошлаб эски русумдаги маркалар билан белгиланган ва улгуржи ва чакана савдода бўлган барча маҳсулотларни аниқлаш, олиб кириш, чиқариш ва сотишга йўл қўймаслик, шунингдек, шу каби маҳсулотларни олиб қўйишни топширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: