1 апрелдан Ўзбекистонда фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларда аёллар билан бўйича мутахассис лавозими жорий этилмоқда

Дата: 10:17, 09-03-2018.

Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – 1 апрелдан Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқида яна бир бор эслатиб ўтди.

“Сизларга яхши маълум, ҳурматли опа-сингилларимизнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш мақсадида яқинда “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди”, - деб таъкидлади давлат раҳбари.

Ҳеч кимга сир эмас, деб давом этди у, Хотин-қизлар қўмитасидан, унинг жойлардаги бўлимларидан кўп нарсаларни талаб қилар эдик. “Лекин, очиқ айтиш керак, бунинг учун уларда етарлича имконият борми-йўқми, бу ҳақда кўпинча ўйлаб кўрмас эдик. Бу қўмита аёлларнинг муаммоларини билгани билан, уларни ҳал этиш бўйича деярли амалий чоралар кўролмас эди”, - деб давом этди Мирзиёев.

Шуларнинг барчасини ҳисобга олиб, деб таъкидлади Ўзбекистон Президенти, аввало Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг янгиланган тузилмалари тасдиқланиб, штат бирликлари ҳамда ходимларининг ойлик иш ҳақи оширилди. Уларга қўшимча ваколат ва имкониятлар берилиб, самарали фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратилмоқда.

Сурат манбаи: https://ru.sputnik-tj.com/asia/20160928/1020749311.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: