1 августда Ўзбекистонда қатор интернет хизматлар анъанавий равишда ярим кун ишламайди

Дата: 18:02, 31-07-2015.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – 1 августда Ўзбекистонда қатор интернет хизматлар анъанавий равишда ярим кун давомида ишламайди. Бу ҳақида “Unitel” МЧЖ алоқа оператори (Beeline савдо белгиси) ўз сайтида хабар қилди.

“Профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан 2015 йилгнинг 1 августида соат 8.30дан 13.30гача SMS, MMS ва GPRS хизматлари вақтинчалик ишламайди”, - дейилади 31 июлда эълон қилинган хабарда.

Истеъмолчилар интернет хизматларнинг ўчирилишини мамлакат ОТМ тест имтиҳонлари ўтказилиши билан боғлайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: