1 августда Ўзбекистонда SMS ва интернет вақтинчалик ўчирилади

Дата: 20:02, 31-07-2017.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – 1 августда Ўзбекистонда SMS ва интернет вақтинчалик ўчирилади, деб хабар беради душанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида профилактика ишлари олиб борилиши сабабли 2017 йил 1 август соат 08.30дан 13.30га қадар компания қўшимча хизматлари (SMS, MMS, WAP ва GPRS) вақтинчалик амал қилмайди. Овозли қўнғироқлар одатдаги тартибда ишлайди”, - дейилади Ucell хабарида.

Шунингдек, Beeline ва Perfectum операторлари ҳам профилактика ишлари олиб борилиши ҳақида маълум қилишган.

Қайд этиш зарурки, хизматларнинг ўчирилиши ОТМга кириш имтиҳонларининг ўтказилиши билан боғлиқ. Бу чоралар ҳар йили имтиҳон топширувчилар жавоб бериш учун интернет ёки SMSдан фойдалана олмаслиги учун кўрилади.

Эслатиб ўтамизки, 1 августда Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида кириш тест синовлари бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: