1 августдан бошлаб Ўзбекистонда маъмурий жарималар миқдори 10% га ошади

Дата: 17:31, 15-07-2019.

Тошкент. 15 июль. ЎзТАГ – 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда маъмурий жарималар миқдори 10% га ошади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Маълумки, қонун ҳужжатларига мувофиқ жарима ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтда белгиланган энг кам иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Президентимизнинг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ (12.07.2019 й.ПФ-5765-сон) 2019 йил 1 августдан бошлаб энг кам иш ҳақи (ЕКИҲМ) миқдорини 10% га ошириш белгиланди. Шунга кўра, 1 августдан бошлаб турли хил маъмурий жарималар миқдори 10% га ошади", – дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилганидек, қонунбузарликда жарималар ЭКИҲ бўйича тўланади.

"Мисол учун, 28 июлда автомобилни бошқариш вақтида ҳайдовчининг телефондан фойдаланганлиги ҳақида маъмурий протокол тузилди. 1 августдан бошлаб жарималар миқдори ўзгарганига қарамай, ушбу ҳайдовчи 60 кун ичида жарима (608190 сўм)ни тўлаши керак, бу эса 28 июлга тўғри келади", - деб якунланади хабар.


Сурат манбаи: uz24.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: