1 августдан Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг айрим ходимларининг иш ҳақи оширилади

Дата: 16:08, 24-07-2019.

Тошкент. 24 июль. ЎзТАГ - Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг айрим ходимларининг иш ҳақи оширлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки уларга тенглаштирилган хорижий давлатларнинг бошқа илмий даражасига эга бўлган ходимларга 30 фоиз миқдорида – фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган ёки уларга тенглаштирилган хорижий давлатларнинг бошқа илмий даражалари бўлган ходимларга 35 фоизи миқдорида, вазирликнинг марказий аппарати ходимлари ойлик лавозим маошига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида хизмат қилган умумий иш стажи учун 3 йилдан 5 йилгача – 10 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача – 20 фоиз, 10 йилдан 20 йилгача – 30 фоиз, 20 йилдан ортиқ – 40 фоиз ойлик устамалар тўланади”, - дейилади Республика Адлия вазирлигининг Telegram-каналида.

Сурат манбаи: ru.depositphotos.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: