1 августгача Ўзбекистонда Корпоратив бошқарув кодекси ишлаб чиқилади

Дата: 10:19, 27-04-2015.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳукуматга 1 августга қадар Корпоратив бошқарув кодексини ишлаб чиқишни топширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хужжатни ишлаб чиқиш билан Акционерлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси бошқа манфаатдор вазирлик ва муассасалар билан биргаликда шуғулланади. Кодексда корпоратив бошқарувнинг илғор услубларини жорий этиш, хусусан, узоқ муддатли истиқболда ривожланиш стратегиясини аниқлаш, ички назорат тизими ва ижроя органининг акционерлар ва инвесторлар билан самарали алоқаси механизмлари каби масалаларни кўриб чиқиш назарда тутилмоқда”, – деб таъкидлашди Хусусийлаштириш давлат қўмитаси матбуот хизматида.
Шунингдек, хужжат билан акционерлик жамиятларининг улар кўлами, жамият ишлаётган тармоқ ўзига хослиги ва фаолият йўналишлардан келиб чиқадиган ташкилий таркиби, улар томонидан халқаро аудит ва молия ҳисоботлари асосида маълумотларни эълон қилиш талаблари белгиланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: