1 декабрдан Ўзбекистонда шифокорларнинг иш ҳақлари 20% ошади
![](/upload/resize_cache/iblock/e8f/554_300_2/e8fb0d0d2724d69f852621878e24a72d.jpg)
Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – 1 декабрдан Ўзбекистонда шифокорларнинг иш ҳақлари 20% ошади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Kun.uz сайти маълуотларига кўра, Ўзбекистонда 5 ой ичида шифокорларнинг иш ҳақлари 35%га кўтарилади. Бу ҳақида молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов маълум қилган.
Шифокорлар иш ҳақларининг 20% навбатдаги оширилиши 1 декабрга белгиланган, деб қайд этди Д. Султонов. 2019 йил апрелда эса унинг миқдори яна 15% оширилади.
Ўз навбатида, 2019 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактаблари олий тоифали ўқитувчиларининг иш ҳақлари 25%га, қолганларининг маошлари 10%га оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 ноябрдан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, шунингдек, пенсия, стипендия ва пособияларнинг миқдорларини 10% ошириш ҳақидаги қарорни имзолаган эди.
Сурат манбаи: https://www.spot.uz