1 февралдан Тошкентда чиқиндини ташиб кетиш нархлари ошади

Дата: 14:31, 18-01-2019.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – 1 февралдан Тошкентда чиқиндини ташиб кетиш нархлари ошади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Махсустранс” давлат унитар корхонаси жорий йил 1 февралидан бошлаб аҳоли, ташкилот ва корхоналар учун қаттиқ маиший чиқинди ва ахлатларни олиб кетиш тарифларининг оширилиши ҳақида маълум қилади”, - дейилади ширкат хабарида.

Эндиликда қаттиқ маиший чиқиндини ташиб кетиш аҳоли учун жон бошига ойига 4500 сўмни (аввал 3900 сўм) ташкил этади.

Бюджет муассасалари ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1м³ қаттиқ маиший чиқиндини ташиб кетиш 53986,56 сўмни (олдин 46788 сўм), 1 тонна ахлатларни ташиб кетиш эса 20174,12 сўмни (аввал 17484,22 сўм) ташкил этади.

Қайд этилишича, қаттиқ маиший чиқиндиларни юклаш станцияларидан (Яшнабод, Яккасарой ва Юнусобод станцияларидан) Оҳангарон свалкасигача ташиб кетиш 1 тоннасига 15015,8 сўмга (олдин 13013,65 сўм) тушади.

Сурат манбаи: http://musorovoz.onlain.site

Янгилик билан ўртоқлашиш: