1 июлдан “Қамчиқ” довонидан ўққа тушадиган юкламаси 11,5 тоннадан зиёд бўлган транспорт юриши таъқиқланади
Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – 1 июлдан “Қамчиқ” довонидан ўққа тушадиган юкламаси 11,5 тоннадан зиёд бўлган транспорт юриши таъқиқланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу таъқиқ ҳукуматнинг “Қамчиқ” довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 204-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган бўлиб, унинг лойиҳаси Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида муҳокама учун эълон қилинди.
Айни пайтда қарор лойиҳасида ўқларга тушадиган юклама кўрсаткичлари ваколатли идораларнинг махсус рухсатларига кўра йирик габаритли, бўлинмайдиган ва оғир вазнли юкларни ташувчи ва “Қамчиқ” довони йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишларга жалб қилинган юк автотранспорт воситаларига татбиқ қилинмайди.