1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда газ ва электр учун тўловнинг янгича тартиби жорий этилмоқда

Дата: 18:33, 30-05-2017.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергия учун тўловнинг янгича тартиби жорий этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли фармонига асосланган ҳолда.

Хужжатга мувофиқ, истеъмолчи – жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда фойдаланилган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт. Ушбу муддатда қарзи бўлган жисмоний шахслар электр ва газ тармоқларидан мажбурий тарзда узилади.

“Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100%лик ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади. Олдиндан тўлов амалга оширилмаган ҳолда уларга электр ва газ тармоқларидан бутунлай узиб қўйиш чоралари кўрилади”, - деб таъкидланади хужжатда.

Электр ва газ тармоқларидан олдин узилган жисмоний шахслардан қайта улаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари, юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида тўлов ундирилади.

1 ЭКИҲМ=149775 сўм

$1=3846,33 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: