1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда поездга фақат биометрик паспорт билан билет олиш мумкин бўлади

Дата: 10:54, 03-06-2014.

Тошкент. 3 июнь. ЎзТАГ - 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда поездга фақат биометрик паспорт билан билет олиш мумкин бўлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот “Ўзбекистон Темир Йўллари” қошидаги “Узжелдорпасс” ОАЖ сайтида эълон қилинди.
Хабарда айтилишича, 2014 йилнинг 1 июлидан бошлаб темир йўл билетларини расмийлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг темир йўллар орқали хорижга чиқиши мутлақ биометрик паспортлар орқали амалга оширилади.
Шунингдек, 15 майдан бошлаб олдиндан билет сотиш нуқталарида ҳам фақат биометрик паспортлар бўйича билет олиш мумкин бўлади, дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: