1 июлдан нобиометрик паспортлар ҳақиқий эмас деб тан олинади – Тошкент ИИББ

Дата: 16:38, 04-06-2018.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – 1 июлдан нобиометрик паспортлар ҳақиқий эмас деб тан олинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент Ички ишлар бош бошқармасининг матбуот хизматига таянган ҳолда.

“Жорий йил 1 июлдан нобиометрик паспортлар ҳақиқий эмас деб тан олинади. Сиз паспортни алмаштириб, пропискага қўйиш ва пропискадан чиқиш масалаларини ҳал қилиб олишингиз учун Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг туман бўлимлари эрталаб соат 8:00 дан фуқароларни қабул қилишни бошлайди. Бундан ташқари эндиликда якшанба – дам олиш кунида ҳам аҳолига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди”, - деб таъкидланади хабарда.

Таъкидлаб ўтамизки, паспортларини вақтида алмаштирмаган шахслар ЭКИҲ 3 баробари миқдорида жаримага тортилади.

1 ЭКИҲ – 172240 сўм


Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-23372.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: