1 июлдан Ўзбекистонда халқаро телефон алоқаси тарифлари 25% ошади
Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – 1 июлдан Ўзбекистонда собиқ ССРИ қатор мамлакатлари билан халқаро телефон алоқаси тарифлари 25% ошади, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мухбири.
Универсал телекоммуникация хизматларининг янгиланган прейскуранти Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқлангани ҳақида сешанба куни “Ўзбектелеком” миллий оператори маълум қилди.
Хусусан, Марказий Осиё мамлакатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон) билан бир дақиқалик мулоқот нархи 400дан 500 сўмга қадар ошади. Россия, Украина, Беларусь ва Молдова билан юқоридаги тариф 440дан 550 сўмгача, Кавказорти мамлакатлари (Озарбайджон, Арманистон ва Грузия) билан бир дақиқа сўзлашиш баҳоси 500дан 625 сўмгача ошади. Кейинги марта халқаро алоқа тарифлари 2009 йил 1 августда 20% ошган эди.
2014 йилда “Ўзбектелеком”нинг 2 мингдан зиёд АТС 2,1 млн телефон рақамига хизмат кўрсатилмоқда. 2014 якунлари бўйича компания вилоят, туман ва шаҳарларда 100% рақамли алоқага ўтган. Қишлоқларда бу кўрсаткич 98% даражасида.
$1 = 2546,22 сўм