1 июндан бошлаб Тошкентда ахлат олиб кетиш тарифлари 7,6% зиёдга оширилади

Дата: 21:48, 21-05-2015.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент аҳолиси ва корхоналари учун қаттиқ маиший чиқиндилар ва ахлатларни олиб чиқиб кетиш тарифлари 7,6% зиёдга оширилади. Бу ҳақида “Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармаси хабар тарқатди.

Компания маълумотларига кўра, ҳар бир киши учун (пропискадан қатъи назар) ойига олдинги 2600 сўм ўрнига 2800 сўм миқдорда ҳақ олинади.

Шу билан бирга, бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун тарифлар 1 куб. м ахлат учун 31192 сўмдан 33591,4 сўмга қадар ошади.

Маълумот ўрнида, бундан олдин тарифлар 2014 йил 1 октябрда 13% оширилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: