1 июндан Ўзбекистондаги давлат органларига бизнес юритишни қийинлаштирувчи талабларни огоҳлантирмасдан жорий этиш таъқиқланади

Дата: 17:19, 26-05-2014.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ - 1 июндан Ўзбекистондаги давлат органларига бизнес юритишни қийинлаштирувчи талабларни огоҳлантирмасдан жорий этиш таъқиқланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Адлия вазирлигининг тегишли қарори Norma.uz сайтида эълон қилинган.
Хужжатда айтилишича, “тадбиркорлик фаолияти юритишни қийинлаштирувчи ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятларни юкловчи, шунингдек, уларга янги масъулият чораларини белгиловчи меъёрий ҳуқуқий актлар улар расмий эълон қилинганидан камида уч ойдан олдин жорий этилиши мумкин холос”.
Айни пайтда Адлия вазирлиги муассасавий-меъёрий ҳуқуқий актларда бизнес юритишни қийинлаштирувчи меъёрлар бор-йўқлигини аниқловчи ҳакам бўлади.
Шу билан бирга хужжат орқали расмий веб сайтларда эълон қилинмаган меъёрий-ҳуқуқий актлар талабларини қўллаш таъқиқланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: