1 мартда Чимёнда қишги спорт турлари фестивали бошланади

Дата: 15:44, 22-02-2019.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – 1 мартда Тошкент вилоятининг Чимён тоғ ён бағрида қишги спорт турлари фестивали бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент вилоятининг Чимён тоғ ён бағрида қишги спорт турлари бўйича “Чимён экстрим – 2019” байрам-фестивалини ўтказиш режалаштирилган”, - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг хабарида.

Қайд этилишича, фестиваль доирасида чанғичилар ва сноубордчилар орасида мусобақалар ўтказиш, шунингдек, парапланеристларнинг кўргазмали чиқишларини уюштириш режалаштирилган.

Тадбир 2019 йилнинг 1 мартидан 3 мартича Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “12 булоқ” тоғ спорти ишқибозлари клуби базасида ўтказилиши кутилмоқда.

Сурат манбаи: valet.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: