1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда ҳудудларни бошқаришнинг янги схемаси жорий этилади
Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда ҳудудларни бошқаришнинг янги схемаси жорий этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 1 мартдан бошлаб Жиззах вилоятида “Илғор ҳудуд” синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин”, - дейилади президентнинг “Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги фармонида.
Ҳужжатга мувофиқ, синов лойиҳаси норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш соҳасини таҳлил қилиш ва баҳолаш,
ҳудудни жадал ривожлантириш учун илғор қарорларни аниқлаш, шунингдек, республика ва ҳудудий ижро ҳокимияти органларининг жавобгарлик соҳасини аниқлаштириш, ҳудуднинг стратегик мақсадлари, шунингдек, ҳудудий давлат бошқаруви органлари учун мақсадли кўрсаткичларни шакллантириш механизмларини ишлаб чиқиш, ҳудуд аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш ва даромадларини ошириш кабиларн кўзда тутади.
Бундан ташқари, лойиҳа таркибий ислоҳотлар ёрдамида инвестициявий муҳитни яхшилаш, “Бир қишлоқ – битта маҳсулот” тамойили бўйича талаб юқори бўлган товарларни ишлаб чиқариш учун шарт-шароитларни жадаллик билан яратишга, иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш ва саноатнинг янги тармоқларини ривожлантириш, Жиззах вилоятида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун шарт-шароитларни яратиш кабиларни ўз ичига олган.
Сурат манбаи: https://nuz.uz


