1 мартгача Ўзбекистонда фото- ва видеотасвирларни таъкикловчи махсус тадбирлар кўйилади

Дата: 17:34, 08-01-2019.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – 1 мартгача Ўзбекистонда фото- ва видеотасвирларни таъкикловчи махсус кўрсаткичлар кўйилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу меъёр Ўзбекистон президентининг 5 январда қабул қилинган “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

“Фармон билан 2019 йилнинг 1 февралига қадар сайёҳлар тарафидан фото ва виде тасвирга олиш мумкин бўлмаган объектлар, жамоат жойлари ва ҳудудларнинг аниқ рўйхатини тасдиқлаш топширилди. 2019 йилнинг 1 мартига қадар бундай жойларда 2 ва ундан ортиқ тилларда (инглиз, рус ва ҳ.к) кўрсаткичлар ўрнатиш режалаштирилмоқда”, - дейилади ҳужжатда.

Қайд этилишича, тақиқлов белгилари (лавҳачалари) бўлмаган жойларда фото- ва видеосуратга олиш ҳеч бир чекловларсиз амалга оширилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон тарихий шаҳарларининг тарихий ва қўриқланадиган ҳудудларида режалаштирилган бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишларни ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази билан аввалдан келишилади.

Шунингдек мамлакат турситик салоҳиятини реклама қилиш ижтимоий рекламага тенглаштирилади ва имтиёзли нархларда жойлаштиралади. Бу мақсадда мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга оид ташқи реклама жойлаштирилиши учун ҳар бир туманда учтадан кам бўлмаган, шаҳарларда бештадан кам бўлмаган жойлар ажратилиши ва қурилишини таъминласин. Бу иш маҳаллий органларга топширилган.

Бундан ташқари, бир ой муддатда маданият объектлари ва муассасаларига кириш чипта нархларини белгилаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш топширилган.

 

Сурат манбаи: https://www.fergananews.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: