1 май куни Тошкентда фавворалар куни бўлади

Дата: 17:13, 24-04-2014.

Тошкент. 24 апрель. ЎзТАГ – 1 май куни Тошкентда фавворалар куни бўлади, дея хабар беради “Газета.uz” интернет нашри.
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати матбуот хизмати хабар беришича, бу ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган.
Эндиликда жорий йилдан эътиборан ҳар йили 1 май куни Тошкент шаҳрида анъанавий "Фавворалар сайли" ўтказилади. Бу борадаги ташаббус "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика маънавият тарғибот маркази томонидан қўллаб қувватланган.
Қарорга мувофиқ, мазкур сайлда Тошкент шаҳридаги ҳар бир фаввора олдида, айниқса, мусиқали фавворалар ёнида маданий тадбирлар, санъаткорлар, ёзувчи ва шоирлар, кино ва театр актёрларининг ёшлар билан учрашувлар ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: