1 майдан Тошкентда чиқиндиларни олиб кетиш тарифлари 7% зиёдга оширилади

Дата: 15:36, 12-04-2016.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – 1 майдан Тошкентда қаттиқ маиший чиқиндилар ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари 7% зиёдга оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йилнинг майидан бошлаб квартира ёки ҳовлида яшовчи ҳар бир киши маиший чиқиндиларни олиб кетиш учун 3000 сўмдан (олдин 2800 сўм – ЎзТАГ) тўлаши зарур. Масалан, квартирада уч киши яшаса, хизматлар учун 9 минг сўм тўланади”, - деб таъкидлашди “Махсустранс” ДУКда.

Бундан ташқари, бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 1 кубометр қаттиқ маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш нархи 35991 сўмни, 1 тонна суюқ ҳолатдаги чиқиндини олиб кетиш эса 13449,4 сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамизки, сўнгги бор қаттиқ маиший чиқиндилар ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари 2015 йил июнда оширилган эди.

$1 = 2888,39 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: