1 майдан ўзбек янги мева-собзовот маҳсулотлари экспортчилари валюта тушумининг ярмини сотишлари лозим

Дата: 08:45, 13-04-2016.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – 1 майдан бошлаб мамлакат президентининг қарорига мувофиқ корхона ва экспортчи ташкилотлар янги мева-собзовот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотлари сотувидан тушган валюта тушумининг 50%ни сотишлари лозим, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Булар рўйхатига микрофирма, кичик корхона, фермер ва деҳқон хўжаликлари киритилган.

Хужжат “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси таркибида “Ўзагроэкспорт” янги ва қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ташкил этилиши муносабати билан қабул қилинган.

“Ўзагроэкспорт” ўз фаолияти доирасида жаҳон ҳамда минтақавий мева ва сабзавот маҳсулотлари бозорларидаги вазият бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, миллий маҳсулотларни экспортга йўналтириш ва янги бозорларни излаш билан шуғулланади.

Янги компания қошида Сифат менежменти ва стандартлаштириш маркази, “Озиқ-овқат лабораторияси” ҳамда Ихтисослаштирилган транспорт-логистика корхонаси, шунингдек, Тошкент ва ҳудудларда савдо-логистика марказлари фаолият кўрсатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: